“ОҚ - ОЛТИН” МАҲАЛЛАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маҳалланинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўтовчи масканга айлантириш борасидаги ишлар доирасида шаҳримиздаги маҳаллаларда ҳам қулай шарт-шароитлар яратилди. 

Шаҳар ҳокимининг эътибори ва саъй-ҳаракати билан талабга жавоб бермайдиган маҳалла бинолари таъмирланди, янгилари қурилди. 

Куни кеча яна бир маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.  

Бинонинг очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, маҳалла фаоллари, кексалар, маҳаллалар вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққан шаҳар ҳокими Г.Алимова бугун шаҳримизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, маҳаллаларда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритар экан, албатта келгусида маҳаллалар Президентимиз айтганидек халқ ва давлат ўртасидаги кўприк бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда маҳалла фаоллари ҳам сўзга чиқди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари маҳалла биносини кўздан кечирдилар. Бинода маҳалла ходимларининг иш фолиятларини олиб боришлари учун барча шароитлар яратилган. 

Хоналарни кўздан кечирар экан кексалар маҳалла ходимларининг халқ турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлидаги меҳнатларининг янада самарали бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.  

“Оқ - олтин” маҳалласи 1 сектор ҳудудида жойлашган. Ушбу маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Дастур бўйича маҳаллада электр, газ, ичимлмк суви билан таъминлаш бўйича режада белгиланган ишлар амалга оширилди. Тунги ёриткичлар, таянч устунлар ва трансформатор ўрнатилди. 

Муҳими, бугун маҳалладаги ўзгаришлардан аҳоли мамнун.

Шу куни ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган шеърлар, куй ва қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бахш этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM