КАТТАҚЎРҒОНЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР “ГИМНАСТРАДА ФЕСТИВАЛИ”ДА 2 ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда спорт, хусусан хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларни соғломлаштириш борасида спортнинг кўплаб турлари бўйича мусобақаларнинг  ташкил қилинаётгани фикримизнинг исботидир.

Бугун  Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида хотин-қизлар ўртасида  "Гимнастрада фестивали" ўтказилди.

Фестивалда Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар кенгаши раҳбарлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этдилар.

Якунга кўра Самарқанд шаҳри биринчи,   Каттақўрғон шаҳри хотин-қизлари 2 ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиблар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM