“ЎРИКЗОР” МАҲАЛЛАСИДА БИР КУН

“Ўрикзор”маҳалласида фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойиллари асосида маҳаллада ишларни ташкил этиш, бунда маҳалла фуқаролари фаоллигини оширишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида гапирилди.

Сўзга чиққан маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова ёшлар, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик, ажрим ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олишда маҳалла фаолларини, маҳаллада ташкил этилган комиссия аъзоларининг ўрни ҳақида сўз юритди.

Шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Кучкарова, ИИБ ходими З.Ахадова, “Нуронийлар” кенгаши раиси ўринбосари М.Улуғбековалар ўз йўналишлари бўйича фикр билдирдилар.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни камайтириш борасида ҳамкорликдаги ишларнинг ахамияти ҳақида гапирди.

Шундан сўнг маҳалла қошида ташкил этган кичик пишириқ цехи фаолияти билан танишдилар. Шу куннинг ўзида маҳалла ҳудудига дарахтлар экилди. Шундан кейин мутасаддилар мурожжатларни ўрганиш мақсадида хонадонларга ташриф буюрдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM