“ГЎЗАЛКЕНТ” МАҲАЛЛАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан аҳоли хонадонларида ҳамда идора ва ташкилотларда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шу жумладан, “Чоршанба- Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари ҳам уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Куни кеча ушбу профилактик тадбирларнинг навбатдагиси “Гўзалкент” маҳалласида бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари маҳалладаги аҳоли яшаш хонадонларида бўлди. Маҳалладаги 7 та кўп қаватли уйларнинг ҳамда 15 дан ортиқ хонадонлардаги уй эгалари билан ёнғин хавфсизлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хонадонлардаги электр, иситиш тизимларининг созлиги текширилди. Эътиборсизлик боис юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олиш бўйича керакли тавсияларни бериб ўтдилар.

Профилактик тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM