Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар доирасида яқинда 1 ва 2 сектордаги 2-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 2 тоифа боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бор, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган хотин-қизларга 980 000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилган эди.
Куни кеча ушбу тадбир 3 ҳамда 4-секторда ҳам амалга оширилди.
Жумладан, 3- сектордаги 28 нафар, 4-сектордаги 68 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам пули тақдим этилди. Унда шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова, Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар иштирок этдилар Тадбирда сўзга чиққан Ҳ.Шодиева бугун мамлакатимизда ижтимоий кўмакка мутож хотин-қизларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар хусусида сўз юритди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати