БОЗОР ХАРИДОР УЧУН ҲАМ СОТУВЧИ УЧУН ҲАМ ҚУЛАЙ БЎЛИШИ КЕРАК

Кейинги йилларда деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларидаги бир қатор қурилиш ва реконструкция ишларининг амалга оширилиши туфайли сотувчи ва харидорлар учун қулай шароитлар яратилиб, санитария ҳолатини яхшилаш, жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилди. 

Шаҳримизда ҳам мавжуд деҳқон бозорида сотувчи ва харидорлар учун етарли шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда.

Айниқса озиқ-овқат, сифати тез бузиладиган маҳсулотларни сотишда санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш муҳим.

Бугун шаҳримиздаги деҳқон бозорида бўлган шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Бегзод Сайипов мавжуд шарт-шароитларни ўрганди. Сотувчилар билан яратилган шароитлар хусусида суҳбатлашди.

Б.Сайипов шаҳар ДСИ раҳбари ҳамда “Деҳқон” МЧЖ бозор раҳбари ҳамроҳлигида ун, ёғ каби кундалик маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишдилар.

Мутасаддилар, бозор фаолиятини ўрганиш жараёнида гўшт маҳсулотларини сотилиши, сақланиши билан боғлиқ ҳолатларни ҳам  кўздан кечирди. Маҳсулотларни сифати бузилишини олдини олиш, тегишли санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини таъминлаш бўйича фикрларини билдирдилар.

 

Шунингдек, улар автомобиллар турар жойларини ҳам кўздан кечирдилар. Фуқароларни бозорга кириш ва чиқишлари учун қулайликлар яратиш, машиналар тирбандлигини олдини олиш учун кўриладиган чоралар ҳақидаги таклифларни эшитдилар. Бу борадаги ишлар ҳақида ўз фикрларини ҳам билдирдилар.

Шунингдек, бозор ҳудудида фойдаланилмай турган бўш объектлар ҳам мутасаддилар эътиборида бўлди. Улар ушбу жой гўшт маҳсулотларини сақлаш учун қулай эканлигини таъкидлаб, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам маслаҳатлашдилар.  

 

Албатта, юқорида айтганимиздек бозорда харидор учун ҳам сотувчи учун ҳам қулай шарт-шароитлар бўлиши керак.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM