МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Куни кеча шаҳримиздаги “Баланд чордара” маҳалласида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари, фахрийлар йиғилдилар.

Маҳаллага ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ички ишлар вазирининг ҳамда давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосарларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари йиғилганлар билан суҳбатлашдилар. 

Маҳалла фаоллари билан учрашув давомида мамлакатимиздаги тинчлик ва тотувлик уни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ўсиб келаётган ёш авлодни таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, шунингдек, коронавирус касаллигини олдини олиш ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилди.

Маҳалла фаоллари ҳам бу борада ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда шунингдек, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини муносиб қаршилаш, ҳар бир оила, хонадон тинч ва осойишталик билан кутиб олиши лозимлиги таъкидланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM