“ОЧИҚ БЮДЖЕТ” ПОРТАЛИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати томонидан жорий йил 22 апрелда ҚҚ-213- IV сон Қарорига асосан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом ҳам тасдиқланди.

Ушбу Низомга кўра жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилганлигини инобатга олиб, шунингдек, Давлат бюджети ижроси юзасидан маълумотларни фуқароларга сифатли тарзда ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида “Очиқ бюждет” ахборот порталининг янги талқини ишлаб чиқилди.

Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда шаҳардаги тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ушбу мавзуга бағишланди. Унда Каттақўрғон шаҳрида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ишлашни ташкил этиш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

Йиғилиш сўнггида бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM