ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Ёнғинларнинг кўпчилиги лоқайдлик, эътиборсизлик ва эҳтиётсизлик туфайли содир бўлади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида шаҳримизда 25 та ёнғин содир бўлди. Содир бўлаётган ёнғинларни 23 таси аҳоли яшаш хонадонларига тўғри келиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари электр симларида қисқа туташув содир бўлиши, иситиш печларини мўриси носозлигидан, очиқ оловдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлганлиги аниқланди. 

Шу сабабли бу каби кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида фуқароларга қуйидаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз;

- ёш болаларни ёлғиз назоратсиз қолдирманг, уларни гугурт ва олов билан ўйнашларига асло йўл қўйманг;

- табиий газ ва пропан газ баллонларидан фойдаланишда, аввал гугуртни ёқиб, сўнгра газ жумрагини очинг;

- хонадан чиқишдан аввал электр ва газ тармоқларини ўчиришни унутманг;

- хонадонингиздаги электр симларини устки ҳимоя қобиғи эскирган бўлса, янгисига алмаштиринг;

- хонадон томи, ертўласи, тандир ва ўчоқлар яқинида қуруқ ўтин ҳамда хашакларни сақламанг;

- иситиш печи тутун чиқиш мўрисини тозалатинг, носоз бўлса таъмирлатинг; 

- хонани газ плитаси орқали иситилишига йўл қўйманг;

- носоз электр розеткалардан, қўлбола электр иситиш асбобларидан фойдаланманг;

Ёнғин билан боғлиқ ноҳуш ҳодисаларнинг келиб чиқмаслиги учун энг аввало барча турдаги иситиш печлари, газ ва электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш лозим.  

Ф.Махматқулов,

шаҳар ФВБ бошлиғи 

ўринбосари, майор.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM