Каттақўрғон шаҳрида демография ва меҳнат бозори

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Каттақўрғон шаҳрида доимий аҳоли сони 91,2 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 0,7 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпайди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Каттақўрғон шаҳрида доимий аҳоли сонидан эркаклар 45,6 минг киши бўлиб, улуши (50%) ва аёллар 45,6 минг киши бўлиб, улуши 50% ташкил этган.

Туғилиш даражасга кўра 2021 йилнинг январь-июнь ҳолатига Каттақўрғон шаҳрида туғилганлар сони 995 кишини ташкил қилди ва 2020 йилнинг шу даврига (877 киши) нисбатан 118 тага кўпайган. Туғилиш коэффиценти мос равишда 22,1 промиллени ташкил қилди ва 2020 йилнинг шу даврига (19,6 промилле) нисбатан 2,5 промиллега кўпайди. Туғилиш даражасининг Каттақўрғон шаҳрида (19,6 дан 22,1 промилле)га кўпайганлиги кузатилди.

Никоҳлар ва ажримлар бўйича 2021 йилнинг январь-июнида ФҲДЁ органларида 352 та никоҳ ва 66 та ажрим рўйхатга олинган. Минг аҳолига нисбатан 7,8 га никоҳ (2020 йилнинг тегишли даврида 4,3 га) ва 1,5 га ажримлар (2020 йилнинг тегишли даврида 1,2 га) тўғри келади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Каттақўрғон шаҳри бўйича кўчиб келганлар сони 309 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 416 кишини ташкил қилади. Миграция қолдиғи минус 107 кишига (2020 йилнинг шу даврида 126 киши) тенг бўлди.

М.Муминов  

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM