НИГОРАНИ ЭНДИ ЎЗ ТИКУВ МАШИНАСИ БОР

Ёшларни, айниқса, ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш доирасида олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида бугун шаҳримизда ҳам кўплаб ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кредитлар, асбоб- ускуналар берилиши орқали уларнинг бандлиги таъминланди.

Яқинда дафтардаги яна бир каттақўрғонлик ёшнинг бандлиги таъминланди.

Нигора Муҳаммадиева шаҳримиздаги А.Темур маҳалласида яшайди. Тикувчилик қўлидан келади. Лекин тикув машинаси йўқлиги боис ўзининг севимли иши билан шуғулланишнинг имкони йўқ эди.

Нигора шаҳар ҳокимлиги томонидан муаммоси ҳал этилиб, замонавий кўринишдаги тикув машинаси тақдим этилганидан хурсанд. 

Ўз миннатдорчилигини изҳор этиш асносида Нигора келгусида фаолиятини кенгайтириш ва ўзи каби тикувчиликка қизиқадиган қизларга ўз касбини ўргатишини билдирди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM