ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҚИЙНАЯПТИ?

Бугун Ингичка шаҳарчасидаги 3- сектор штаби биносида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов ҳамда шаҳримиздаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Санаевлар томонидан ўтказилган қабул давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

Жумладан,  фуқаро С.Бердиёровнинг АТ халқ банки, Б.Жўраевнинг Микрокредит банкига кредит олиш учун ҳужжатлари берилган бўлсада, кредит ажратилиши орқага сурилаётганлиги ҳақидаги мурожаати мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, фуқаро С.Ҳакимовнинг тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаши учун бўш ер майдонини электрон савдога чиқаришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам атрофлича ўрганилди.

 

Қабул давомида барча мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM