МУАММОЛАР МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗИДА ЕЧИМ ТОПИШИ КЕРАК

Кейинги вақтларда маҳаллаларнинг ободлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун шаҳримизда “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар фикримизнинг далилидир. Шаҳарда бу борадаги ишлар, белгиланган вазифалар қай даражада бажарилмоқда? Нима учун муаммолар  маҳалланинг ўзида ечим топмаяпти?

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу масала муҳокама этилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни, фуқароларнинг фаровонликда яшашлари учун муносиб ошиён бўлиши лозимлиги ҳақида гапирар экан, бугун маҳаллаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оилалар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишлар талаб даражасида бўлмаётганлигини таъкидлади.

 

-“Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили асосида ҳар бир маҳалла раиси ва бошқа мутасаддилар ўз ишларига виждонан ёндашган ҳолда ҳудудларида тинчлик ва тотувликни таъминлаш, нотинч оилалар, жиноятчиликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар, ёшлар билан ишлашлари, ҳар бир оиланинг, фуқаронинг муаммоларини вақтида аниқлаб уни бартараф этиш чораларини кўрса мурожаатлар маҳалланиниг ўзида ечим топади, - деди шаҳар ҳокими ўз сўзида.

Шунингдек, йиғилишда маҳаллаларда аҳоли маънавияти ва маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириш, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, маҳалла, сектор, халқ қабулхонаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.

 

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова келгусида бу борадаги ишларни таҳлил қилган ҳолда, маҳаллаларни тинч ва обод, хавфсиз ҳудудга айлантириш, фуқароларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича  ишларни яхши йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўришларини айтиб ўтди.

 

 

Аҳоли томонидан кредитларни олиш борасидаги муаммолар юзасидан кўплаб мурожаатларнинг келиб тушаётганлигини инобатга олган ҳолда бу борада ҳам мутасаддиларга  кредитларни олишда сансоларликка, ортиқча оворагарчиликка йўл қўйиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM