Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар боис кўплаб ишсиз аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўмак кўрсатилиб, бандликлари таъминланди.
Шаҳримизда ҳам шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари, муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб тизимли ишлар амалга оширилди.
Куни кеча ҳам секторлар кесимида “Аёллар дафтари”даги 191 нафар хотин-қизларга асбоб-ускуналар тарқатилди.
Карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Г.Алимова ушбу ишлар бугун мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалий натижаси эканлигини таъкидлади.
Шу куни секторлар кесимида 83 нафар хотин-қизга тикув машинаси, 105 тасига пишириқ печлари, 1 та пайвандлаш ускунаси, 1 та сартарошлик ускунаси тақдим этилди.
Шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар ҳам бугун асбоб-ускуналарни олган хотин-қизларни шу орқали оилавий шароитларини яхшилашга имкон яратилгани ҳақида сўз юритдилар.
Берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун бўлган хотин - қизлар ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.