ОЛИЙ СУД РАИСИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИГА КЕЛДИ

Жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партиялар ва ОАВ, фуқароларнинг фаоллиги сайловларни демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу мақсадда жорий йилнинг апрель-май ойларида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилган эди.

 

Ҳудудий тренерлар томонидан шаҳримиздаги намунавий сайлов участкаларида ҳам комиссия раиси, раис ўринбосари ва котибликка номзодлар учун ўқувлар ташкил қилинди. 

Шунингдек, сайлов кунига қадар шаҳар ва туманларга бириктирилган ҳудудий тренерлар томонидан намунавий сайлов участкаларида кичик гуруҳларда яна июнь-сентябрь ойларида интерактив усулларда ўқувлар ташкил қилинади.

Бугун шаҳримизга ташриф буюрган Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Рабохон Махмудова 11-ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган намунавий сайлов участкасида бўлди.  

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва сектор раҳбарлари иштирокида Р.Махмудова ўқувларни ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Танишиш асносида ўқувларни ташкил қилишни, ўқувларда иштирок этувчилар учун қулай шароитларни яратишга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM