ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Каттақўрғон шаҳридаги олиб борилаётган қурилиш объектларидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилиб, амалга оширилаётган таьмирлаш ишлари жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд камчилик- ларни бартараф этиш юзасидан профилактик ишлар олиб борилмоқда. 

Олиб борилаётган профилактик суҳбатлар даврида ёнғин хавфсизлигини таьминламаган масъул раҳбар ва ходимларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди. Булар қаторида шаҳар ҳудудида қад кўтараётган кўп қаватли аҳоли яшаш уйлари, шаҳар Солиқ инспекцияси биноси, Педагогика коллежи, Иқтисод сервис техникуми, Ибн Сино номидаги техникумда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Олиб борилаётган ушбу профилактик ишлар қурилиш объектларида фавқулодда вазиятларни ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш билан бевосита боғлиқдир. Шу сабабдан объектларда қурилиш ишларини беталофат ниҳоясига етказиш учун ҳар бир қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлигини таьминлаш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш зарур ҳисобланади. 

Д. ОЧИЛОВ,

шаҳар ФВБ Н-ТБ бошлиғи, катта лейтенант.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM