КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДГА КИМЛАР МУРОЖААТ ҚИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлик Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 13 январда қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан 2021 йил 12 мартда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги №687-сонли Қонуни Президентимиз томонидан 2021 йил 27 апрель куни имзоланган ва 28.04.2021 йилда расман оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.

Унга кўра қонуннинг 27-моддасида қуйидагилар Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;

Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;

Сенат аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидирлар.

 

Камол Намазов,

ФИБ Каттақўрғон туманлараро

суди раиси

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM