БАЙРАМ МУБОРАК БОЛАЖОНЛАР!

Каттақўрғон шаҳар ҳарбий қисмида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари иштирокида бўлиб ўтган концерт дастури ана шундай номланди. 

1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан бўлиб ўтган ушбу тадбирдан нафақат ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари балки уларнинг ўзлари ҳам яна бир бор беғубор болаликнинг бахтиёр дамларини эсга олдилар. 

Шўх куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади. Шу куни олий таълимга кириш учун имтиёзга эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳам тақдирландилар. 

Шаҳар Маданият бўлими ҳамда драма театри ҳамкорлигида ўтказилган байрам концерти болажонларга манзур бўлди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM