КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР ДХХ КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР

2021 йил "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" ҳамда "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остидаги ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “ДХХ кубоги” учун бўлиб ўтган мусобақада каттақўрғонлик 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳам фаол иштирок этдилар.

Шаҳримиздаги “Дўстлик” ўйингоҳидаги ушбу тадбирни очилишида қатнашган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мусобақа қатнашчиларига омад тилади.

Мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки ДХХ кубоги иштирокчилари уюшмаган, кам таъминланган, хорижда ишлаб келган, ҳозирда ишсиз бўлган ёшлардан иборат.

Финал босқичида шаҳримиздаги Алишер Навоий маҳалласи жамоаси фахрли биринчи ўринни, “Чинобод”-2 маҳалласи жамоаси иккинчи ва учинчи ўринга “Чинобод”-1 маҳалласи жамоаси муносиб топилди.

 

Ғолиблар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM