ШАҲАР ҲОКИМИ ЖУРНАЛИСТЛАР, МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ Ахборот хизматиMay 26, 2021

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкиллаштирилган навбатдаги пресс- тур доирасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар билан учрашди.

Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган пресс-турда шаҳримиздаги идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган матбуот котиблари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этдилар.

Дастлаб пресс-тур қатнашчилари кутубхона фаолияти ва китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра «Ғарб мачит» маҳалласи ҳудудидаги 1-сон умумтаълим мактабининг фойдаланилмаётган бўш турган биноси ўрнида Каттақўрғон шаҳар ахборот-кутубхона марказини жойлаштириш кўзда тутилган эди. Айни кунда бу ерда шинамгина, барча қулайликларга эга бўлган замонавий Ахборот- кутубхона маркази фаолияти йўлга қўйилди. Яқин кунларда барча ишлар якунига етиб марказ каттақўрғонлик китобхонларга аъло даражада хизмат кўрсатади.

Шундан сўнги шаҳар ҳокими пресс- тур иштирокчилари билан самимий суҳбатлашди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ж.Носиров бугун шаҳримиздаги идора ва ташкилотларда ташкил этилган ахборот хизматларидаги матбуот котибларининг аҳолига холис ва тезкор ахборот етказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш борасидаги фаолиятлари ҳақида сўз юритди.

Шаҳар ҳокими тадбир иштирокчилари билан суҳбати давомида Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, ўзгаришлар ҳақида, айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ва келгусида бажарилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида гапирди. Шу ўринда пресс-тур иштирокчилари бўлган ёшларнинг бугун каттақўрғонлик ёшларга янада кенг имкониятлар бериш, шарт-шароитларни яратиш бўйича таклифлари, фикир-мулоҳазалари билан қизиқди.

Учрашув давомида ёшлар ҳам бу борадаги фикрларини, каттақўрғонлик йигит-қизларнинг маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, билим ва малакаларини оширишга хизмат қиладиган бир қатор таклифларни билдирдилар.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM