70  НАФАР ФУҚАРОНИНГ ТИББИЙ АҲВОЛИ ЎРГАНИЛДИ

Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси бошчилигидаги ишчи гуруҳи "Оқ олтин" маҳалласида ўрганишларни давом эттирмоқда. 2021 йилги "Обод маҳалла" давлат дастурига киритилган "Оқ олтин" маҳалласида яшовчи "Темир", "Аёллар" ҳамда "Ёшлар дафтарига киритилган, тиббий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор 70 нафар фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб тиббий аҳволи ўганилди.
Ўрганишлар натижасида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролардан дори-дармон воситалари, реабилитация техник  воситалари (тиббий аравача, қўлтиқтаёқ ёки хасса) билан таъминлаш, даволаниш учун реабилитация марказларига ордер олиб бериш каби мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатлар зудлик билан назоратга олиниб, ижросини таъминлаш борасида тегишли ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM