МАҲАЛЛАЛАР ОБОДЛИГИДАН АҲОЛИ МАМНУН БЎЛМОҚДА  

Кейинги йилларда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар боис маҳаллалар обод ва хавфсиз ҳудудга айланмоқда. Шаҳримизда ҳам мавжуд 36 та маҳаллалардаги ўзгаришлар барчани қувонтирмоқда. Албатта, яратилаётган қулайликлардан маҳалла фуқаролари ҳам жуда мамнун бўлмоқдалар.

Куни кеча шаҳримизда бўлган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги вакили М.Маҳмудова шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида шаҳримиздаги маҳаллаларни ободлиги йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шу куни “Оқ олтин”, “Яккабоғ”,”Қўшҳовуз”,”Ҳайдарчаман”, “Дамариқ” ва Сўфи Оллоёр маҳаллаларида маҳалланинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар билан танишиш асносида аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий муаммолари ва уларнинг ечими бўйича аҳоли билан жойларда мулоқотлар олиб борилди. 

Шунингдек, хонадонларга ташриф давомида мутасаддилар томонидан муаммолар ўз ечимини топаётганлиги жойида ўрганилиб, маҳалла ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳам таклифлар берилди.

Маҳалла биносининг қурилиши, йўлларга асфальт ётқизиш, пиёдалар йўлакчалари қуриш, ичимлик суви, газ баллон ва электр линияларини янгилаш каби ишлар билан танишиш борасида аҳолини яшаш шароитини яхшилаш, маҳаллани обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш маҳалланинг асосий вазифаси эканлиги, бу борадаги ишларни ташкил қилишда “Маҳалла-Ҳалқ қабулхонаси -Сектор-Маҳалла” тамойили асосидаги ҳамкорлик ўз самарасини бераётганлиги таъкидланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM