ВИЛОЯТ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИ ХАБАР БЕРАДИ

Гидрометеорология хизмати маркази берган хабарга кўра жорий йилнинг 17-20 май кунлари республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши мумкин.

Шу муносабат билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилади. 

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, техник ва тиббий воситалар, тез тиббий ёрдам бригадалари ва дори-дармон захираларининг шайлигини ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг тайёргарлик ҳолатларини кўриш ва аниқланган камчиликларни бартараф этилишини назоратга олиш лозим.

Шунингдек, вазият ўзгарганда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчилик гуруҳига хабар берган ҳолда фавқулодда вазиятларда уларни олдини олишга ҳаракат қилиш ва Давлат ҳудудий қуйи тизими хизматлари билан узлуксиз ва сифатли алоқа алмашинувини таъминлашингизни сўраймиз.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик гуруҳи телефон рақамлари: 240-06-01, 240-06-02, 234-71-00, 1050.

У.Мейлиев,

бошқарма бошлиғи, полковник.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM