“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида давлат солиқ идоралари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш юритишмоқда.

Ҳусусан, Каттақўрғон шахар давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси масъул ходимлари томонидан 2021 йил апрел ойида жами 169 та корхоналар ўрганилган бўлиб, шундан 127 таси кўмаклашиш зарур бўлмаган корхоналар, 42 таси кўмаклашиш зарур бўлган корхоналар мавжудлиги аниқланди.

Кўмаклашиш зарур бўлган корхоналардан 38 таси дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашиш, 4 таси бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолар бўлиб, яъни 10 580,0 млн.сўмлик имтиёзли кредит олишда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли тартибда хат орқали тегишли ташкилотларга юборилди.

Мисол учун, "MAROQAND GOLD OIL EKSTRAKSIYA" МЧЖга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг «Қўшилган қиймат солиғи сўммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида» Низомга асосан маҳсулотларни экспорт қилиниши натижасида юзага келган қўшилган қиймат солиғидан манфий қолдиқларни қоплаш юзасидан ҳамда чигит ҳом ашёси биржа савдолари орқали қўшимча сотиб олиш ва ички бозорни ўсимлик ёғига бўлган талабни қондириш мақсадида, ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғидан манфий қолдиқ 225,0 млн.сўмлик маблағларни қайтаришга кўмалашилди.

Бунинг натижасида бугунги кунда жамиятда ишлаб чиқариш ишлари қизғин давом эттирилиб, корхонада 46 нафар ишчи ходимлар фаолият кўрсатмоқда ва келгусида 12 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилди.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режаси асосида тадбиркорларни қўллаб-қўвватлаш бўйича тадбирлар давом эттирилади.

   Каттақўрғон шаҳар ДСИ

“Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш”

 шўъбаси бошлиғи А.Омонов

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM