ЎҚУВЧИЛАР МУЗЕЙДА АЖДОДЛАР ХОТИРАСИНИ ЁДГА ОЛДИЛАР

Шаҳримизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб аждодларимизнинг хотиралари ёдга олинди, уларнинг жасоратлари эътироф этилди.

Байрам олди шаҳар тарихи музейига ташриф буюрган 2 умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган “Аждодлар хотираси муқаддас қадрият” номли кўргазмали тадбирда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ҳамшаҳарларимизнинг жасоратлари хусусида сўз юритилди.

Унда иштирок этган “Каттақўрғон тонги” газетаси муҳаррири, шаҳар Кенгаши депутати Т.Ҳамидов 1941-1945 йилларда инсоният бошига жуда катта кулфатларни солган уруш хотиралари, унда иштирок этган ота-боболаримизнинг кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўқувчилар шунингдек, музейдаги уруш билан боғлиқ тарихий экспонатлар билан ҳам танишдилар. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM