ШАҲАР ҲОКИМИ ХОНАДОНЛАРДА БЎЛДИ

Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни байрами кенг нишонланди. Байрам арафасида уруш ҳамда уруш орти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова байрам арафасида шаҳримиздаги фахрийларнинг хонадонларида бўлди.

“Зиёлилар” маҳалласида яшовчи Ҳикмат ота шаҳар ҳокимини жуда илиқ кутиб олди. Ўтган йили- умрингиз узоқ бўлсин, албатта келаси йил байрамга сизни кўргани келаман -дея ваъда берган ҳокимнинг ўз сўзида туриб уни кўргани келганидан Ҳикмат бобо қувончи чексиз эканлигини таъкидлади. Самимий суҳбат давомида отахонга яна узоқ умр тиладилар.

Шу куни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ф.Рахимовалар ҳамроҳлигида Бирлашган Араб Амирликлари Қизил ярим ой жамиятининг “Рамазон-2021” дастури доирасида ажратилган совғаларни “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга тақдим этдилар.

 

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Халқ қабулхонаси байрам муносабати билан шаҳримиздаги эҳтиёжманд оилалар, узоқ йиллар шаҳар равнақи йўлида меҳнат қилиб келган фахрийлар ҳолидан ҳам хабар олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM