ЎТГАНЛАР ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ КЎРСАТИЛДИ

Халқимизда 9 май- “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан ўтганлар хотирасини ёдга олиш, уларга ҳурмат кўрсатиш одатга айланган.

Бугун ҳам анъанани давом эттирган ҳолда шаҳар ҳокимлиги, ташкилот ва идоралар, муассасалар, ҳарбийлар, маҳаллалар вакиллари эрта тонгдан шаҳримиздаги  Биродарлик қабристонига ташриф буюрдилар.

Дастлаб ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

 

Cўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Иккинчи жаҳон урушида ҳамда Ватанимиз сарҳадларини мустаҳкамлаш йўлида ватандошларимизнинг, шунингдек, Каттақўрғон шаҳридан урушда иштирок этиб унинг даҳшатли хотираларини бошидан ўтказган ҳамшаҳарларимизнинг кўрсатган жасоратлари ҳақида гапирар экан, албатта, уларнинг қаҳрамонликлари ҳеч қачон унутилмаслигини ва порлоқ хотиралари қалбларда мангуга қолишини таъкидлади.

 

 

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан гул қўйиш маросими бўлиб ўтди ва ўтганлар хотирасига ҳурмат кўрсатилди.

 

 

 

 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM