ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижроси юзасидан сектор раҳбарлари томонидан  маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолига мурожаат қилиниб, ҳисобот бериши белгиланган. Бугун Каттақўрғон шаҳар 4-сектор раҳбари Д.Ашуров томонидан Зиёлилар махалласи фуқаролари билан учрашув ўтаказилиб, аҳолига мурожаати эшитилди. Мурожаатда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хақида хисобот берилди. Бундан ташқари учрашувда 4-сектор ҳудудидаги шаҳар Кенгаши депутатлари У.Шарипова ва А.Бахриевлар қатнашиб, маҳалла фуқароларига шаҳримизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилинди. Шунингдек учрашувда маҳалла фуқаролари томонидан келгусида Зиёлилар маҳалласи иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича таклифлари эшитилиб, мазкур вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 
Учрашувлар тасдиқланган режа-график асосида барча маҳаллаларда давом эттирилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM