Каттақўрғон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Самарқанд вилояти “Раҳмдиллик” жамияти нодавлат- нотижорат ташкилоти раҳбарлари томонидан
«Самарқанд вилоятининг заиф хотин-қизлар гуруҳларига ҳуқуқий хизматлар курсатиш » лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида меморандум имзоланди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун малакали ҳуқуқшунослар жалб этилади. Мутахассислар хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўмаклари асосида уларнинг ҳуқуқий масалалардаги муаммоларини ечимини топишга ёрдам кўрсатадилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати