ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Image_tadbir: 

Бугун мамлакатимизда аёлларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақиқат. Зеро, миллат яратувчиси бўлган аёлларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятларимиздандир. 

Яқинда аёлларимизнинг қутлуғ айёмлари муносабати билан амалга оширилган тадбирлар давомида бу каби инсоний фазилатларимиз янада яққолроқ намоён бўлди.

Жумладан, байрам муносабати билан шаҳримиздаги хотин-қизларни маданий қўллаш, бой тарихий меросимизни ўрганиш мақсадида кўҳна ва қадимий Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди. 

Унда иштирок этган 100 дан ортиғ хотин-қизлар бугун уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнун бўлган ҳолда юртимиз тинчлиги ва тараққиёти янада бардавом бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

EDIT

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM