МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ УЧРАШУВИ: ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Куни кеча шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўтказиб келинаётган матбуот котиблари ва блогерлар ва журналистларнинг норасмий учрашувининг навбатдагиси бўлиб ўтди.

Шаҳар Педагогика коллежида ташкил этилган давра суҳбатида халқ қабулхонаси, 4-сектор, мактабларнинг матбуот котиблари ҳамда блогерлар фаол иштирок этдилар.

Дастлаб тадбир иштирокчилари коллежда ташкил этилган мактабга тайёрлов гуруҳида бўлдилар. Ушбу амалий машғулот давомида матбуот котиблари тарбияланувчилар билан олиб борилаётган машғулотлар ҳақида тезкор ва қизиқарли хабар ва фотолавҳалар тайёрладилар.

Шундан сўнг моҳир журналист, шоира Фазилат Абдуллаева томонидан босма нашрларнинг фаолияти, газетани чоп этилиш жараёнлари юзасидан маҳорат дарси ўтди.

Учрашув қизғин баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблар остида давом этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM