ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Шаҳар ҳокими ўринбосари Т.Ишбеков раҳбарлигида “Яккабоғ” маҳалласида фавқулодда вазиятлар барча хизматлар жамланди.

Маҳалланинг Бўстон кўчасида йиғма командалар таркибидаги 21 та махсус техникалар ҳамда 89 та шахсий таркиб йиғилди.

Тадбир давомида Самарқанд вилояти ФВБ масъул ходими майор А.Абдунабиев томонидан йиғилган хизматлар шахсий таркиби билан фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, содир бўлганда уларни оқибатларини бартараф қилиш юзасидан йўриқнома ўтказилди. 

Шу куни йиғилган техникалар ёрдамида “Яккабоғ” маҳалласининг Бўстон кўчасига тош тўкиб текисланиб ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM