АДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда.

Бунда тадбиркорлар билан бўладиган учрашувлар, сайёр қабуллар ва шу орқали уларнинг муаммолари, мурожаатларини ҳал этилаётгани аҳамиятли бўлмоқда.

Куни кеча шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Бегзод Сайипов ҳамда шаҳар бош вазир қабулхонаси иштирокида 1-секторда тадбиркорлар билан ана шундай сайёр қабуллардан бири ўтказилди.

Қабул давомида тадбиркорлардан тушган 8 та мурожаатнинг 5 таси жойида ҳал этилди. 3 та мурожаат тегишли масъулларга юбориш учун тизимга киритилди.

Шунингдек, қабулда тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар, банк идораси вакиллари томонидан кредитларни олиш тартиби бўйича ҳам тушунчалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM