Бугун Каттақўрғон шаҳар 5-умумтаълим мактабида “Беш ташаббус” доирасида тадбирлар ўтказилди.
Унда 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ш.Джумаев, шаҳар Халқ таълими бўлими, шаҳар Ёшлар ишлари Агентлиги, ҳарбий қисм ва маҳалла вакиллари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирлар давомида “Беш ташаббус”нинг иккинчиси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиш” мақсадида "Қувноқ стартлар", ўқувчи- қизлар ўртасида баскетбол ҳамда шахмат, шашка, стол тенниси мусобақалари ташкил этилди.
Шунингдек, “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш”га қаратилган “Китоб-бизнинг дўстимиз” акцияси ташкил этилди. Акция давомида ўқувчилар ва ота-оналар турли китобларни харид қилдилар.
Шаҳар ҳарбий қисм вакиллари ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Касбим-фахрим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
“Беш ташаббус” доирасидаги тадбирлар юқори савияда ташкил этилганлиги билан ахамиятли бўлди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати