ОЛМАЗОР КЎЧАСИ ОБОД БЎЛМОҚДА

Шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар боис обод шаҳарга айланмоқда. 

Бугун шаҳримиздаги “Чинобод” маҳалласида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова маҳалла аҳолиси билан учрашди ва олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди ҳамда уларнинг дил сўзларини тинглади. 

Шунингдек, шаҳар ҳокими маҳалладаги намунали кўчалар ва хонадонларни ҳам кўздан кечирди.  

Маҳалла фуқаролари билан суҳбат асносида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳарда амалга оширилиши режалаштирилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритар экан, белгиланган Дастур доирасида маҳалла ҳудудида янги мактаб қурилишини ҳам маълум қилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM