КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Каттақўрғон шаҳри доимий аҳоли сони 90,7 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан              1,2 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди.

Шунингдек, 2021 йилннг 1 январь ҳолатига Каттақўрғон шаҳрида 49,9 % аёллар ва 50,1 % эркаклар ташкил этган.

Туғилиш даражаси. 2020 йилнинг январь-декабрь ҳолатига Каттақўрғон шаҳарда туғилганлар сони 2060 кишини ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига                     (2146 киши) нисбатан 86 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда
22,9 промиллени ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига (25,5 промилле) нисбатан 2,6 промиллега камайди. Туғилиш даражасининг Каттақўрғон шаҳарда
(22,9 дан 25,5 промилле)га кўпайганлиги кузатилди.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2020 йилнинг январь-декабрида ФҲДЁ органларида 692 та никоҳлар ва 120 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 7,7 га никоҳ (2019 йилнинг тегишли даврида 9,1 га) ва 1,4 га ажралишлар (2019 йилнинг тегишли даврида 7,4 га) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Каттақўрғон шаҳри бўйича кўчиб келганлар сони 289 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 636 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 347 кишига (2019 йилнинг шу даврида 177 киши) тенг бўлди.

М.Мўминов,                                        

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM