КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА 2020 ЙИЛ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙЛАРИДА САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАХЛИЛИ

Дастлабки маълумотларга асосан, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Каттақўрғон шаҳрида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 359,1 млрд. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,5 % ни ташкил этди.

Ҳисобот йилида 198,6 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2019 йил январь-декабрига нисбатан 88,4 фоизни ташкил этди. Жумладан, 93,5 млрд.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 47,1 % ни ташкил қилиб, 105,1 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари ишлаб чиқарилди ва умумий ҳажмга нисбатан 52,9 % ни (2019 йил январь-декабрига нисбатан мос равишда 44,0 фоиз ва 56,0 фоиз) ташкил қилганлигини кузатишимиз мумкин.

Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ Каттақўрғон шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин. Тармоқ корхоналари томонидан 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида нодавлат секторида 359,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 100,0 % ни ташкил этди.

М.Мўминов,

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғ

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM