ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИЛДИ

Каттақўрғон қурилиш ва саноат коллежида "Ёшлар:1+1:" дастури доирасида "Ёшлар дафтари"га киритилган 14 нафар ёшлар бир ҳафталик "Тадбиркорлик асослари" ўқув курсини тугатиб, сертификатга эга бўлишди.Тадбирда шаҳар хокимининг  биринчи ўринбосари Б. Сайипов, ДСИ шаҳар бўлими бошлиғи Д. Ашуров, савдо саноат палатаси шаҳар бўлими бошлиғи Н.Суннатов ва шаҳар ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи Ф.Наджимов, «Микрокредитбанк» шаҳар филиали бошқарувчиси О. Аҳмедовлар иштирок этдилар.

 

Эндиликда, мазкур ёшлар ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун АТ "Микрокредитбанк" филиалидан имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM