САЙЛОВ - ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

Куни кеча шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Х. Садуллаев, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Н.Хакимов, шаҳар сайлов комиссияси раиси Ш.Тагаевлар шаҳарнинг чекка ҳудуди ҳисобланган Ингичка шаҳарчасида бўлдилар.

Барчамизга маълумки, жорий йилда муҳим сиёсий жараён, яъни Президент сайлови бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда ўтказиладиган ушбу муҳим сиёсий ҳодисага тўхталиб «бўлажак сайловларнинг миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши» лозимлигини таъкидлаган эдилар.

Албатта бу жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мутасаддилар зиммасига катта масъулият юклайди. 

Ингичка шаҳарчасида бўлган мутасаддилар бу борада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга эътибор қаратдилар.

Шу куни депутатлар иштирокида йиғилиш ўтказилди ва унда сайлов жараёнлари билан боғлиқ ишлар, шунингдек, аҳолининг ушбу муҳим сиёсий воқеага даҳлдорлик ҳиссини шакллантириш ва бошқа бир қатор вазифалар хусусида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари ҳам бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM