МУРОЖААТ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

Маълумки, кеча Самарқанд  вилоят телерадиокомпаниясида Каттақўрғон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.

Кўрсатув давомида шаҳримиздаги “Ер мачит” маҳалласи Туркистон кўчаси 26 уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш шароити тўғрисида танқидий видеолавҳа берилган эди.

 Бугун шаҳар ҳокими в.в.б Бегзод Сайипов раҳбарлигидаги масъуллар ушбу манзилда бўлиб фуқаролар билан суҳбатлашдилар.

Ўрганиш жараёнида муаммони бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ўз навбатида шу ерда яшовчи аҳолига ҳам ҳудуддаги ободончилик ва тозалик ишларига муносабатни ўзгартириш, шунингдек канализация тармоғидан оқилона фойдаланиш лозимлиги тушунтирилди.

Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу уй атрофида ободонлаштириш ишлари бошланди. Турли ниҳоллар ўтқазилди ва атроф кўкаламзорлаштирилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмат

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM