ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ ЎРИНБОСАРИ “НУРАФШОН” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

Секторлар кесимида олиб борилаётган ишлар боис ҳудудда яшовчи фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, аҳолини, хусусан ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида куни кеча шаҳримизда бўлган вилоят прокурори ўринбосари С.Астонов шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Джумаев ҳамроҳлигида “Нурафшон“ маҳалласида амалга оширилаётган ободончилик ишларини кузатдилар. 

Фуқаролар билан суҳбат асносида уларнинг оилавий шароитлари билан ҳам танишдилар.

Шу куни улар яқин кунларда фойдаланишга топшрилиши режалаштирилаётган назарда тутилаётган “Шаҳризода кўзмунчоқ” хусусий мактабгача таълим ташкилотини ҳам кўздан кечирдилар ва ўзларининг бу борадаги тавсияларини бердилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM