САЙЛОВГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР  

Барчамизга маълумки, жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим бир сиёсий жараён, яъни Президент сайловлари ўтказилади. Албатта Марказий сайлов комиссияси сайловларни миллий қонунчилигимиз ҳамда халқаро демократик тамойиллар асосида ташкил этишга эътибор қаратмоқда. “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остидаги парламент сайловларининг халқаро кузатувчилар томонидан такомиллашган қонунчилик асосида мустақил, очиқ фикрларга таянган ҳолда ўтказилди, дея эътироф этилгани ҳам бунинг ёрқин исботидир.

Бугун шаҳар ҳокимлигида ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Х.Садуллаев, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Н.Ҳакимов, шаҳар сайлов комиссияси раиси Ш.Тагаев, участка сайлов комиссия раислари ҳамда сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган семинарда ушбу масалалар хусусида сўз юритилди.

Унда сўзга чиққан ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Х.Садуллаев ҳамда шаҳар сайлов комиссияси раиси Ш.Тагаевлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича белгиланган аниқ чора-тадбирлар, ушбу сиёсий жараёнда сайлов комиссияси ва бошқа мутасаддилар олдидаги муҳим вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида гапирдилар.

Семинар якунида сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, сайлов комиссияси аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар асосида билимларини шакллантириш, аҳолининг сайлов маданияти даражасини ва фаоллигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM