Шаҳар худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида

  “Қ А Р О Р     Л О Й И Ҳ А С И”

 

2021 y.г. “    “                          №________              Kattaqo`rg`on sh. – г. Каттакурган

 

Шаҳар худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

            Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,15-сон 197- модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31  январдаги 54- сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  ҳақида” ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003., 1-2 сон, 17- модда), 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини  таъминлаш, шунингдек Каттақўрғон шаҳар ИИБ бўлимининг 2021 йил 20-январдаги 42/8-161-сонли хатини инобатга олиб, шаҳарда  йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

 

                                         Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1.  Шаҳар ИИБ бўлимининг 20-январ 2021 йилдаги  42/8-161-сонли  хати маълумот учун қабул қилинсин.

2.Шаҳар ички ишлар бўлими (Х.Умаров) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспогрт воситаларини мажбурий техник кўрикдан  ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;

б)  ишлаб  чиқарилганлигига беш йилдан  кўп бўлмаган ( ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари ( мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) -икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари ( мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан  ташқари)- бир йилда бир марта;

г) тиркамлар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганларидан ташқари.

3. Мазкур қарорнинг 2- банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт  воситаларининг техник кўриги:

 биринчи марта- 1 март 30 июнгача;

 иккинчи марта- 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга  қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги

1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

4. Шаҳардаги юридик ва жисмоний  шахсларга қонун талаблари асосида тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш белгиланган жадвал асосида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш имконияти ва таъмир ишларини бажариш учун қўлайликлари мавжуд бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириш тавсия этилсин.

5. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари ва тадбиркорлик субъектлари- юридик шахслар мажбурий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Биринчи( олдинги) техник кўрикдан носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1- иловага;

Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6.Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси( И.Тошпулатов)га:

Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш.

 Техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмат кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки хафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

Техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур қарор «Каттақўрғон тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда

ҳокимликнинг расмий  веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2020 йил                7-февралдаги  39- Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш  шаҳар ҳокимининг ўринбосари  Б.Сайипов зиммасига юклатилсин.

 

  Шаҳар ҳокими:                                                            Г.Алимова

 

 

 

                                                                                          Шаҳар ҳокимининг 2021 йил 

“_____”  ____________________ сонли

қарорига 1- илова

 

Шаҳардаги юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2021 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш 

Ж А Д В А Л И

т/р

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар номи

ТВ сони

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Биринчи марта

Иккинчи марта

1

Шаҳар ҳокимияти

5

2.03.2021

 

2

Ҳалқ банки

2

2.03.2021

 

3

Маданият бўлими

1

2.03.2021

 

4

Алоқа бўлими

2

2.03.2021

 

5

“Агробанк“ Каттақўрғон филиали

1

3.03.2021

 

6

“Jahongir Shoxjahon trans” хусусий корхонаси

24

4.03.2021

10.09.2021

7

Каттақўрғон транспорт касб-ҳунар коллежи

21

5.03.2021

14.09.2021

8

“И Насруллаев” маъсулияти чекланган жамияти

6

10.03.2021

17.09.2021

9

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

13

10.03.2021

16.09.2021

10

5- сонли махсус интернат

1

11.03.2021

 

11

“А.Мажидий” театри

1

11.03.2021

 

12

“Каттақўрғон ёғ-мой акционерлик жамияти

53

12.03.2021

15.09.2021

13

Шаҳар тиббиёт коллежи

2

15.03.2021

 

14

Шаҳар педагогика коллежи

4

15.03.2021

 

15

Шаҳар иқтисодиёт коллежи

2

15.03.2021

 

16

Ингичка тажриба технология экспедицияси давлат корхонаси

10

16.03.2021

16.09.2021

17

“Ингичка металс” маъсулияти чекланган жамияти

6

16.03.2021

 

18

Шаҳар молия бўлими

1

16.03.2021

 

19

Шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими

8

17.03.2021

 

20

Каттақўрғон шаҳар санитария эпидемиология назорати корхонаси

4

17.03.2021

 

21

Каттақўрғон шаҳар ободонлаштириш бўлими

7

18.03.2021

 

22

Шаҳар “Сувоқова” бўлими

4

19.03.2021

 

23

Каттақўрғон электр тармоқлари

6

22.03.2021

 

24

Каттақўрғон “Пахтамаш” корхонаси

3

23.03.2021

 

25

Каттақўрғон шаҳар кадарстр давлат корхонаси

1

23.03.2021

 

26

“Муниса” хусусий  фирмаси

2

24.03.2021

 

27

“Цвета Востока” маъсулияти чекланган жамияти

2

24.03.2021

 

28

Каттақўрғон “Интер-порт” хусусий корхонаси

1

25.03.2021

 

29

“Ибрат савдо” хусусий корхонаси

1

10.03.2021

 

30

“Электромонтажчи” хусусий корхонаси

9

13.03.2021

 

31

“Мансур транс” хусусий корхонаси

2

14.03.2021

 

32

Каттақўрғон “Ғишт Шохжаҳон” хусусий корхонаси

7

16.03.2021

16.09.2021

33

“Марварид” санаторияси

1

17.03.2021

 

34

“Сиёвуш қўрғони” хусусий корхонаси

4

23.03.2021

 

35

“Ўргатувчи транс” маъсулияти чекланган жамияти

2

24.03.2021

 

36

“Самкат Сапфир” маъсулияти чекланган жамияти

2

25.03.2021

 

37

“Миёнкол цемент сервис” маъсулияти чекланган жамияти

2

29.03.2021

 

38

2518-автокорхонаси

47

5-9.04 2021

17.09.2021

39

“Бирдамлик БНД” маъсулияти чекланган жамияти

2

12.04.2021

 

40

Шаҳар ҳалқ таълими

9

13.04.2021

 

41

“Шамс ШЧ” хусусий корхонаси

1

14.04.2021

 

42

“МК-12” хусусий корхонаси

26

19-21.04.2021

22.09.2021

43

“Каттақўрғон шаҳар электр тармоқлари” корхонаси

28

26-28.04.2021

23.09.2021

44

Жанубий-ғарбий магистрал электр тармоқлари корхонаси

2

29.04.2021

28.09.2021

45

“Энерготаъмир” махсус таъмирлаш ишлаб чиқариш акциядорлик жамияти

2

03.05.2021

28.09.2021

46

“Каттақўрғон евро транс” хусусий корхонаси

2

03.05.2021

 

47

“Мароқанд азия транс” хусусий корхонаси

2

03.05.2021

 

48

“Фирдавс-Илҳом сервис” маъсуляти чекланган жамияти

5

03.05.2021

 

49

“Шамсиддин Бибихоним” маъсулияти чекланган жамияти

2

04.05.2021

 

50

“Каттақўрғон обод сервис” маъсулияти чекланган  жамияти

2

04.05.2021

 

51

“Оригинал фаровон диёр” маъсулияти чекланган жамияти

2

04.05.2021

 

52

“Платинум фарм” хусусий корхонаси

6

04.05.2021

 

53

“Классик самкат” маъсулияти чекланган жамияти

2

05.05.2021

 

54

Каттақўрғон саноат ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи

1

05.05.2021

 

55

“Лазизбек Тахмина” хусусий корхонаси

1

05.05.2021

 

56

“Парвоз” хусусий фирмаси

1

05.05.2021

 

57

“Гулжаннат Чарос” хусусий корхонаси

1

06.05.2021

 

58

“Ислом Билол” маъсулияти чекланган жамияти

1

06.05.2021

 

59

“Умид” хусусий фирмаси

1

06.05.2021

 

60

“Мафтуна-М” хусусий корхонаси

2

06.05.2021

 

61

“Минерал сув” хусусий корхонаси

2

07.05.2021

 

62

“Бирдамлик” маъсулияти чекланган жамияти

1

07.05.2021

 

63

“Ўргатувчи транс” хусусий корхонаси

2

07.05.2021

 

64

ООО “Jhe Best Trans” маъсулияти чекланган жамияти

2

11.05.2021

 

65

“Medical stoma trans”  маъсулияти чекланган жамияти

1

11.05.2021

 

66

“Pokiza-plyus” хусусмий корхонаси

1

11.05.2021

 

67

“Shuxrat artur” хусусий корхонаси

1

11.05.2021

 

68

OOO “ Maftuna-M” маъсулияти чекланган жамияти

1

11.05.2021

 

69

“Mukarrama MLSH” маъсулияти чекланган жамияти

1

11.05.2021

 

70

OOO “Grand Express” маъсулияти чекланган жамияти

1

11.05.2021

 

71

“ ALWAYS GREY INVEST”

1

11.05.2021

 

72

“Маржона авиа сервис” маъсулияти чекланган жамияти

2

11.05.2021

 

73

Тоза худуд ДУК

6

12.05.2021

24.09.2021

74

“Рўзи Рустам РРР” хусусий корхонаси

1

12.05.2021

 

75

Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги

3

12.05.2021

 

76

“Ёшлик” автосервис маъсулияти чекланган жамияти

1

12.05.2021

 

77

“Улуғ иссиқ нон” хусусий корхонаси

1

12.05.2021

 

78

“Самкат  сифта қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти

2

12.05.2021

 

79

Каттақўрғон Ришод” маъсулияти чекланган жамияти

1

12.05.2021

 

80

“Ибрат савдо” маъсулияти чекланган   жамияти савдо комплекси

1

13.05.2021

 

81

“Қўрғон сармоз савдо” маъсулияти чекланган жамияти

2

13.05.2021

 

82

“Умид С.А” хусусий фирмаси

3

13.05.2021

 

83

“Давр-СУ” маъсулияти чекланган жамияти

1

13.05.2021

 

84

“АО Каттақўрғон дон маҳсулотлари”

4

13.05.2021

 

85

“Олим Ражабов” хусусий корхонаси

3

13.05.2021

 

86

“Каттақўрғон ТЭК” маъсулияти чекланган жамияти

8

13.05.2021

17.09.2021

87

“Табассум фото сервис” маъсулияти чекланган жамияти

1

14.05.2021

 

88

“Кундалик савдо” маъсулияти чекланган жамияти

4

14.05.2021

 

89

“Тожинор момо КХМ” фермер хўжалиги

1

14.05.2021

 

90

“Эркин мебел сервис” маъсулияти  чекланган жамияти

1

14.05.2021

 

91

“Қўрғон қувурлари” хусусий корхонаси

1

14.05.2021

 

92

“Ал-Ризо” хусусий фирмаси

1

14.05.2021

 

93

ММКК  маъсулияти чекланган жамияти

8

18.05.2021

21.09.2021

94

“Хосиятли қўрғон” маъсуляти чекланган жамияти

1

18.05.2021

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM