“МУСИҚИЙ РИНГ”

Яқинда фойдаланишга топширилган Халқ жамоалари маданият маркази биносида маданият бўлими томонидан туркум тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча ушбу масканда “Мусиқий ринг” мусиқий беллашуви бўлиб ўтди.

Рингда тайлоқлик  Ниёзбек Хамроев ҳамда каттақўрғонлик Шуҳрат Турсуновлар беллашдилар. Беллашувда хушовоз хонандалар бор маҳоратларини намоён этдилар.

Устоз хонандалар Азим Қувондиқов ва Мансур Эшонқулов ҳамда шоира Эркатош Шукуровалардан иборат ҳакамлар томонидан хонандаларнинг маҳоратлари юксак баҳоланди.

Тадбир меҳмони, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова хонандаларнинг ижодларига муваффақиятлар тилади ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

“Мусиқий ринг” давом этади ва навбатдаги қаҳрамонларни кутиб қолади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM