МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Халқнинг давлат идораларига эмас, давлат органларининг халққа хизмат қилиши кераклиги тамойили асосида раҳбарларнинг аҳоли билан учрашувлари, сайёр қабуллари давом этмоқда.

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг шаҳримиздаги Тиббиёт коллежида “Оқ олтин” ҳамда “Чордара” маҳалласи фуқаролари ва ёшлари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Қабул давомида “Оқ олтин” маҳалласидан ташриф буюрган 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Уларни ўрганиш жараёнида 5 та мурожаат назоратга олинди ва 10 та мурожаат юзасидан фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди.

Шу куни Чордара маҳалласининг ёшлари ҳам шаҳар ҳокими билан мулоқотда бўлдилар.

Улар ўзларининг мурожаатлари ва таклифларини баён этдилар. Учрашув давомида ёшлардан тушган 15 та мурожаатнинг 10 таси назоратга олинди ва 5 таси бўйича тушунтиришлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM