КЕНГАШНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига 8 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала, 2020 йил 12 ойи давомида Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисида шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Шодиева Ҳамратош Нормуродовна сўзга чиқди.

Навбатдаги масала бўйича яъни, Каттақўрғон туманлараро суд органлари фаолиятининг 2020 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К. Намозовнинг ахбороти тингланди.

Сессияда Каттақўрғон шаҳар Кенгаши котибияти мудири ҳамда котибият бош мутахассисини тайинлаш ҳамда Котибият фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар эътиборига ҳавола қилинди. Унга кўра котибият мудири лавозимига кўрсатилган Нормурод Ҳакимов, котибият бош мутахассислари вазифасига Шамсиддин Джураев ҳамда Бекзод Насировларнинг номзодлари депутатлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, сессияда Каттақўрғон шаҳрининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ҳам тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизлар рўйхатини ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида сессияга киритилган масала юзасидан шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш. Кучкарова сўзга чиқди.

Сессиядаги охирги саккизинчи масала юзасидан шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг эркин қолдиқ маблағлари хисобидан ажратилиши режалаштирилган маблағлар тўғрисидаги шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг ахбороти тингланди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM