ИНГИЧКАЛИК ШАХМАТЧИЛАР СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ УЧУН БЕЛЛАШДИЛАР

Аҳоли хусусан ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим ва энг мақбул йўли бу уларни спортга қизиқишларини ошириш, спортни ривожлантириш, оммавий спортни кенг тарғиб қилишдир. 

Бугун Ингичка шаҳарчасида ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишларига имкон яратиш мақсадида мақсадида спортнинг шахмат тури бўйича “Сектор раҳбари кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Шаҳар ИИБ раҳбарлигидаги 3-сектор томонидан ташкил қилинган ушбу мусобақада Ингичка шаҳарчасидаги мактабларнинг 7- синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчи ёшлари иширок этдилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган мусобақа давомида бор имкониятларини намоён этиб ғолибликни қўлган киритган ўқувчиларга сектор раҳбарининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM