ЁШЛАР БИЛАН САЙЁР УЧРАШУВ 

Келажагимиз бўлган ёшларнинг муаммоларини, таклиф ва истакларини эшитиш, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишга қаратилган тадбирлардан бири, бу улар билан ўтказилаётган учрашувлар, сайёр қабуллардир.

Бугун вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор вакиллари иштирокида 2-секторда яшовчи ёшлар билан ҳам сайёр учрашув ўтказилди.

Дастлаб мамлакатимизда ёшлар учун берилаётган имкониялар, яратилган шарт-шароитлар акс этган видеоролик намойиш этилди. 

Учрашув давомида ёшларнинг 20 га яқин мурожаатлари тингланди. Улар асосан кредит олиш, ишга жойлашиш, касбга ўқитиш борасидаги масалалардан иборат.

Мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM