САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Аҳоли билан мулоқот ўтказиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш, ҳал этиш ва шу орқали улар учун муносиб турмуш шаротини яратишда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Гавҳар Алимова фуқаролар билан ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагисини ўтказди.

Шаҳримиздаги “Ғарб мачит” маҳалласида бўлиб ўтган қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, ишга жойлашиш, кадастр хизмати, кредит ва бошқа масалалар бўйича қилинган мурожаатлар тингланди. 

Сайёр қабулда 20 га яқин мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM