ДЕПУТАТЛАР МАКТАБЛАРДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШЛАШ ХУСУСИДА КЕНГАШДИЛАР

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессиясида 4 та масала кўриб чиқилди.

Депутатларга мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида шаҳар халқ таълими бўлими мудири Шухрат Тагаев ахборот берди.

- Каттақўрғон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфида жами 18 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, бугунги кунда 1 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан пандемия шароитида умумтаълим мактабларида ўқув жараёнларини бошлаш юзасидан ўтказилган сўровномада шаҳардаги умумий ўрта таълим мактаблари жами 16623 нафар ўқувчиларнинг 15310 нафар ота-оналари иштирок этдилар. Сўровнома натижаларига кўра 15310 нафар ота-оналардан 12595 нафари ёки 82 % таълим жараёнини мактабга қатнашган ҳолда, яъни анъанавий шаклда, 2715 нафари ёки 18 % эса масофавий шаклда, яни теледарслар орқали бошлаш тарафдори эканлигини билдирганлар, - деди Ш.Тагаев

Шундан сўнг “Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссия аъзолигига номзодлар тавсия этиш ҳақида”, “Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссия аъзолигига номзодлар тавсия этиш ҳақида”, “Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида янги лавозим ташкил этиш тўғрисида” каби масалалар муҳокама этилди.

Кенгаш кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилди.

Сессияда шаҳар ҳоким Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари  иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM